0 %

“Uzbekistan Helicopters” МЧЖ ходимлари 
Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар

“Uzbekistan Helicopters” МЧЖ ходимлари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрдилар

Ходимларнинг маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтириш, миллий тарихимиз ва бой маданий меросимизга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида 2026 йил 3 июль куни “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ ходимлари учун Тошкент шаҳридаги Ислом цивилизацияси марказига маърифий экскурсия ташкил этилди.
Ташриф давомида иштирокчилар Марказнинг замонавий экспозициялари орқали Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломаларнинг бой илмий ва маънавий мероси, ислом цивилизациясининг жаҳон илм-фани ва маданияти тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси ҳамда халқимизнинг асрлар давомида шаклланган миллий ва маънавий қадриятлари билан яқиндан танишдилар.
Экскурсия иштирокчиларига юртимизнинг бой тарихий мероси, илм-фан ва маърифат ривожига муносиб ҳисса қўшган аждодларимиз ҳаёти ва фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Бу эса ходимларда миллий ғурур, ватанпарварлик туйғуларини янада мустаҳкамлаш, тарихий меросимизга эҳтиромни ошириш ҳамда маънавий дунёқарашни бойитишга хизмат қилди.
“Uzbekistan Helicopters” МЧЖда жамоанинг маънавий-маърифий салоҳиятини юксалтириш, ходимларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш, шунингдек, ички туризмни ривожлантиришга қаратилган бундай тадбирларни мунтазам ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.Сайт силк 1.jpg
Сайт силк 4.jpg

10 July 2026


Ro'yxatga qaytish